Жаҳон

АҚШда 2001 йил 11 сентябрь кунги терактларнинг янги тафсилотлари очиқланди

АҚШда 2001 йил 11 сентябрь кунги терактларнинг янги тафсилотлари очиқланди.

АҚШда 2001 йил 11 сентябрь кунги терактларнинг янги тафсилотлари очиқланди

 

 

Ушбу теракт учун уч турдаги нишонлар –– ҳарбий, сиёсий ва молиявий, шунингдек, Афғонистон тоғларида Оқ Уй, Пентагон ва Жаҳон савдо маркази (молиявий объект сифатида) танланган.Бу ҳақда “Newsweek” нашрида эълон қилинган хабарда теракт айбдорларидан бири Холид Шайх Муҳаммад кўрсатмаларида келтирилган.

 

Холиднинг сўзларига кўра, “Ал-Қоида” етакчиси Усама Бен Ладен Капитолий (АҚШ Конгресси)га ҳужум уюштирилишини истаган. Чунки террорчи айнан конгресс Исроилни қаттиқ қўллаб-қувватлайди, деб ҳисоблаган.

 

Террорчи, шунингдек, терговда икки минора биргаликда портлаши теракт режасида бўлмаганини маълум қилган. Бунга сабаб қилиб самолётни ўғирлаб кетган гуруҳ раҳбари Муҳаммад Атта ва жанубий минорани портлатган учувчи Марвон ал-Шаҳий билан бирга ўлишни истаганини кўрсатган. Холид бу икки жангари жуда яқин алоқада бўлганини таъкидлаган.

 

Маълумот ўрнида, 2001 йил 11 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларида теракт содир этилган. Нью-Йоркда “эгизак миноралар” портлаши оқибатида уч мингдан зиёд инсон ҳалок бўлган. Терактга асосий айбдор сифатида “Ал-Қоида ” кўрсатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жозеф Байден 11 сентябрга оид терактлар ҳақидаги махфий ҳужжатларни ошкор қилишга буйруқ бергани ҳақида хабар берилганди.

custom img

АҚШ 40 дан ортиқ давлатни Хитой товарларига божларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблади — рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

АҚШ маъмурияти бундай амалиётда фойдаланилаётган давлатларни учта тоифага ажратган.

custom img

Қозоғистонда 6254 та мактаб террористик таҳдидларга мойил деб топилди

Улар видеокузатув, ваҳима тугмалари, киришни назорат қилиш тизимлари ва лицензияланган қўриқлаш хизмати билан таъминланган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 12,5 мингга яқин киши вафот этди

Энг кўп ўлим 85 ёш ва ундан катталар орасида қайд этилган.

custom img

Тожикистон-Афғонистон чегарасида маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди

Душанбе ҳодиса юзасидан Афғонистонга норозилик нотаси юборди.

custom img

Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 70 киши сўроқ қилинади

Апелляция суд мажлиси 17 август куни бўлиб ўтади.

custom img

“Қамчини президент қилмоқчи эдим” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти дўсти Қамчибек Ташиев ҳақида гапириб берди.

custom img

Миср Макка шартномасига қўшилиши мумкин

Ташқи ишлар вазири масала ҳуқуқий ва техник жиҳатдан ҳам кўриб чиқилишини билдирди.

custom img

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган, жабрланганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"