Кобул “Толибон” қўлига ўтганидан кейинги илк олий мартабали меҳмонни қабул қилди
Осиё матбуоти “Толибон” томонидан қўлга олинган Афғонистон пойтахти Кобулга биринчи мартабали меҳмон ташриф буюргани ҳақида хабар бермоқда.


Сўнгги маълумотларга кўра, бу Покистон генерали Файз Ҳамиддир.
Ҳамид 2019 йилдан буён Покистон идоралараро разведка хизмати раҳбари сифатида ишлаб келмоқда. Аввалроқ генерал Ҳамид Покистон аксилтеррор хизматига бошчилик қилган эди.
Манбалардан олинган хабарларда айтилишича, Файз Ҳамид “Толибон”нинг бошқарув кенгаши томонидан Кобулга таклиф қилинган. Чоп этилган маълумотларга кўра, у толиблар билан "Олий Шўро" (кенгаш) да Покистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорлик, мамлакатнинг савдо-иқтисодий салоҳиятини муҳокама қилади. Афғонистонда ва минтақадаги хавфсизлик масалалари кўриб чиқилади.
Маълумот ўрнида Файз Ҳамид Покистон армиясининг уч юлдузли генерали ҳисобланади.







