“Толибон”: Афғонистон хавфсизлигини ўзимиз таъминлаймиз
“Толибон” хавфсизлик масалаларида қўшни давлатлар ёрдамига муҳтож эмас. Бу ҳақда “Толибон”нинг маданият масалалари бўйича қўмитаси аъзоси Омонулло Саманганий маълум қилди.


“Биз ўз кучларимиз билан мамлакат хавфсизлигини таъминлашга тайёрмиз. Бу борада бизга АҚШ ёки бошқа давлатнинг ёрдами керак эмас”, деган Саманганий.
Жорий йилнинг 1 сентябрь кунги матбуот анжуманида Қуролли кучлар штаби бошлиқлари қўмитаси раиси Марк Милли Пентагон ИШИДга қарши курашда толиблар билан ҳамкорлик қилиши мумкинлигини айтган. Саманганий бу баёноти орқали Миллига ўзига хос жавоб берди.
Маълумот ўрнида: “Толибон” 15 август куни Кобул шаҳрини жангсиз эгаллагандан кейин бутун Афғонистонда ҳокимияти ўрнатилганини эълон қилди. Ҳозирда фақатгина Панжшер вилояти толиблар томонидан назорат қилинмаяпти. Бу ерда Аҳмад Масъуд ва Афғонистоннинг собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ бошчилигида қаршилик фронти тузилган.
26 август куни Кобул аэропортида теракт содир бўлиши ортидан Афғонистонда ИШИД фаоллашди. Терактга жавобгарликни айнан шу гуруҳ зиммасига олди. 27 август куни АҚШ Нангарҳор вилоятида террорчи гуруҳ марраларига зарба берди







