Украинанинг Bees Airlines лоукостери Киевдан Самарқандга қатнай бошлади
Украинанинг Bees Airlines лоукостери 30 август куни Киевдан Самарқандга ўзининг илк парвозини амалга оширди, деб хабар бермоқда Spot Fight Radar маълумотларига таяниб.

Компания чипталар савдосини август ойи бошларида эълон қилганди.
Бироқ орадан бир неча кун ўтиб, Транспорт вазирлиги Ўзбекистонда мунтазам ёки чартер парвозларни йўлга қўйиш юзасидан Bees Airlinesдан мурожаат келиб тушмаганини маълум қилди ва хориж авиакомпаниялари “Ўзавиация” тегишли рухсатномасини олиши ва ана шундан сўнг авиачипталар сотувини бошлаши лозимлигини эслатиб ўтди.
Aммо Bees Airlines нафақат режалаштирилган парвозни амалга оширди, балки 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган кейинги рейс учун ҳам чипталарни сотмоқда.
Маълумот учун, Bees Airlines — Украина бюджет авиакомпанияси бўлиб, 2019 йилда Киев аэропортида ташкил этилган. Aрманистон, Болгария, Греция, Грузия, Миср, Туркия, Черногория ва ички йўловчи ташиш учун чартер рейслар амалга оширади.







