Ўзбекистон

"Абу-Сахий" яқинида "бита" кўтариб жанжал қилган "Кобальт" ҳайдовчисига тегишли чора кўриш ички ишлар бўлимига топширилди

Ижтимоий тармоқда «Иподромда ҳайдовчи ва ГАИ ходимлари ўртасида жанжал» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

"Абу-Сахий" яқинида "бита" кўтариб жанжал қилган "Кобальт" ҳайдовчисига тегишли чора кўриш ички ишлар бўлимига топширилди

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни соат 21:45 ларда КХАЙ кўчаси «Абу-Саҳий» бозори автотураргоҳидан чиқишда «Кобальт» русумли транспорт воситаси йўлнинг қатнов қисмига автоуловини тўхтатган вақтида шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари сафдор Э.Туланов ва сафдор С. Эргашевлар томонидан автоуловни автотураргоҳга қўйиш лозимлиги ҳақида огоҳлантирилганда 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Ж. М. автоуловни ҳайдаб кетиб, ҳаракатланиш жараёнида ўз йўналишида ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Спарк» автомашинаси ҳайдовчиси билан йўл талашиб қолиши натижада «Кобальт» автомашинаси ҳайдовчиси автоуловидан «бита» спорт анжомини олиб «Спарк» автомашинаси ҳайдовчиси билан жанжаллашаётган вақтида ЙПХ инспекторлари фуқаро Ж.М.ни ушлаб, ўзига ва автоуловига тегишли ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган, лекин ҳайдовчи ҳужжатларни ЙПХ инспекторларига тақдим қилмаган.

Шундан сўнг фуқаро Ж.М. Тошкент шаҳар Чилонзор туман 5-сон ИИО ФМБга олиб борилиб, тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқарганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштириб, фуқарога тегишли чора кўриш учун Ички ишлар бўлимига топширилган.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"