ИТБ Ўзбекистонда ислом молиясининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш учун грант ажратади
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда Ислом банки ва молия соҳасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш учун 265 миллион доллар миқдорида техник ёрдам гранти ажратади.


Лойиҳанинг асосий мақсади – Ўзбекистонга исломий банк ва молия учун қонуний ва техник асослар яратиш;
–аҳолининг ислом молиясидан хабардорлик даражасини оширишдан иборат.
Шу билан бирга, ИТБ Ўзбекистонда қишлоқларни барқарор ривожлантириш лойиҳаси учун 200 млн доллар миқдорида пул ажратмоқда.
Лойиҳадан мақсад – маҳаллий бошқарув жараёни ва жамоатчилик иштирокида асосий инфратузилмадан фойдаланишни яхшилаш орқали қишлоқларда турмуш даражасини ошириш.
Бу камбағалликни қисқартиришга ёрдам бериши ва аҳолининг турли ҳолатлар ва хавф-хатарларга чидамлилигини ошириши учун хизмат назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИТБ янги рақамли платформани ишга туширгани ҳақида







