Жаҳон

ОАВ: Гвинея президенти қамоққа олинган

Исёнчи ҳарбийлар Гвинея президенти Альфа Кондени қамоққа олди.

ОАВ: Гвинея президенти қамоққа олинган

 

Гвинеяда ҳарбий тўнтариш содир бўлди. 

Бугун, 5 сентябрь куни, исёнчи ҳарбийлар мамлакат пойтахти Конакри шаҳрига борадиган йўлларни тўсиб қўйган. 

Шундан кейин исёнчилар Гвинея президенти Альфа Конде қароргоҳига бостириб кирган ва президент ҳибсга олинган. Қароргоҳ яқинида махсус кучлар ва Конденинг қўриқчилари ўртасида отишма юз берган. 

Маҳаллий ОАВ исёнга Гвинея армияси махсус кучлари полковниги Мамади Думбуя бошчилик қилганини хабар берди. Думбуя ўтмишда Франция Хорижий легионида хизмат қилган. 

 

Ҳозирда Конакрига зирҳли машиналар кириб келган. Исёнчилар ҳукуматни тарқатиб юборди. Мамлакат қуруқлик ва ҳаво чегаралари ёпилган. Шунингдек, амалдаги конституция бекор қилинган. 

Альфа Конде Гвинеяни 2010 йилдан бери бошқариб келаётганди. Сиёсатчи 2020 йил октябрдаги сайловларда ҳам ғалаба қозонган, аммо шундан кейин мамлакатда норозилик тнамойишлари бошланиб кетган эди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

ОАВ: Гвинея президенти қамоққа олинган | Zamon.uz