Йенс Столтенберг: “Европа иттифоқи армиясини тузиш мақсадга мувофиқ эмас”
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Европа Иттифоқи армияси тузилишини хавфли деб ҳисоблайди.

Столтенбергнинг фикрича, бундай армия НАТО нинг заифлашувига олиб келади ва Европани тарқоқ ҳолатга келтиради. “Мен Европанинг мудофаа соҳасига қўшаётган катта ҳиссасини олқишлайман, аммо бу НАТОдан воз кечиш ҳисобига бўлмаслиги керак. Европа ва Шимолий Америка ўртасида алоқаларни сақлаб қолиш ўта муҳим”,-деган бош котиб.
Столтенберг Ғарбда ресурслар камлигини шу сабабли НАТО каби ташкилот тузилиши мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидлаган.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар олий комиссари Жозеп Боррель ва ҳарбий қўмита раҳбари Клаудио Грациано ЕИ доирасида 5 минг кишилик кучларни ташкил этишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Йенс Столтенберг Афғонистонда терроризмга қарши курашга Хитой ва Россияни жалб қилиш кераклигини айтган эди.







