Жаҳон

Дунёнинг энг кучли разведка хизматлари

Разведка миллий хавфсизликнинг муҳим қисми ҳисобланади. Тарихдан жосуслик хизматига эҳтиёж катта бўлган. Аксарият стратегларнинг фикрича, ҳарбий ва сиёсий ғалаба асосини аниқ маълумот ва уни тўғри таҳлил қилиш ташкил этади.

Дунёнинг энг кучли разведка хизматлари

 

 

Манбаларда келтирилишича, Афғонистонда ўз ҳокимиятини ўрнатган “Толибон” ҳаракатининг ҳам шаклланишида разведка хизматларининг, хусусан Покистон жосуслигининг ўрни катта бўлган.

 

Идоралараро разведка хизмати–ISI (Покистон)

 

Ташкилотга 1948 йилда асос солинган. ISI бевосита Покистон ҳукуматига бўйсунади. Идоралараро разведка хизмати Афғонистонда фуқаролар уруши бошлангандан сўнг машҳур бўлиб кетди. 1979-1989 йиллар мобайнида хизмат афғон мужоҳидларини тайёрлашда катта ўрин тутган. Шу йилларда ташкилот 100 мингдан ортиқ жангарини тайёрлаган.

 

Совет қўшинлари чиқиб кетгандан кейин ҳам унинг Афғонистонга таъсири катта бўлди. Айнан ISI ёрдамида “Толибон” сиёсий ҳаракат сифатида шаклланди. Идоралараро разведка хизмати толибларга ҳарбий ва молиявий кўмак берган, шунингдек, афғон шаҳарлари эгалланишида қатнашган, деган таҳминлар мавжуд.

 

Марказий разведка бошқармаси (АҚШ)

 

 

1947 йилда ташкил топган ушбу идора дунёнинг йирик разведка хизматларидан бири. МРБ энг замонавий технологиялар билан таъминланган. Баъзи экспертлар фикрича, бу ташкилотнинг бутун дунёда жосуслари бор.

 

МРБ АҚШ ташқи разведкаси ва контрразведка хизматининг асосий органи ҳисобланади. Ташкилот совуқ уруш йилларида катта тажриба орттирган. Унинг энг йирик операцияларидан бири СССРга қарши афғон мужоҳидларини қуроллантириш дастури––“Циклон” операцияси саналади. 

 

МРБ ходимлари сони аниқ эмас. Ташкилот дунёнинг энг бой разведка хизматларидан––2013 йилги маълумотларга кўра, унинг бюджети қарийб 15 миллиард долларни ташкил этади.

 

“Моссад” (Исроил)

 

 

“Моссад”––Исроил миллий разведка хизмати. Унга 1951 йилда асос солинган.

 

Ўтган давр мобайнида Исроил ҳарбий муваффаққиятларида ташкилотнинг ўрни катта. Баъзи маълумотларга кўра,  “Моссад”нинг 7 минг аъзоси бор, унга йилига деярли 3 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилади. Ҳозирда разведка хизмати Эрон ядро объектларига зарба беришда асосий гумондорлардан. Жумладан, 2020 йилда Эрон ядро дастури “отаси” деб ҳисобланадиган Муҳсин Фаҳризода ўлдирилишида Теҳрон Исроил разведкасини айблади. Ташкилот шу даражада махфийки, унинг ташкил этилган санаси ҳақидаги маълумотлар фақатгина 2009 йилда пайдо бўлган. Таҳминларга кўра, бутун дунёда “Моссад” фаолиятидаги 5 фоиз маълумотларгина жамоатчиликка маълум.

 

Ташқи разведка хизмати (Россия)

 

 

Совуқ уруш даврида совет махсус хизматлари энг кучли органлардан бири эди. Собиқ иттифоқ тарқалиб кетиши ортидан бу махсус хизматлар фаолияти барҳам топди. Шундай бўлса-да, Россия кўплаб разведкачи кадрларни ва марказларни сақлаб қолишга эришди.

 

Ташқи разведка хизмати 1991 йилда ташкил этилган. Ташкилот фаолияти ҳам ўта маҳфий. Унинг қанча ходими бор, бюджети қанчани ташкил этади-бу каби маълумотлар ҳозирга қадар очиқланмаган. Хизматнинг йирик операциялари ҳақида ҳам деярли ҳеч нарса маълум эмас. АҚШ ва Ғарбнинг айрим давлатлари РФнинг Ҳарбий разведкаси ва Ташқи разведка хизматини ўз ички ишларига аралашишда айблаб келади.

 

MI-6 (Буюк Британия)

 

 

MI-6 (Military Intelligence) Буюк Британия ташқи разведка хизмати. Ташкилот бир вақтнинг ўзида ташқи ишлар вазирлиги ва ҳукуматнинг разведка бўйича бирлашган қўмитасига бўйсунади. Шунингдек, бу дунёдаги энг “кекса” жосуслик идораларидан-унга 1909 йилда асос солинган. Бошқа шу турдаги ташкилотларга нисбатан MI-6 ҳақида маълумотлар бир қанча кўпроқ. Ҳозирда унинг тўртта бошқармаси бор, фаолияти доираси бутун дунёни қамраб олади. Буюк Британия халқаро разведка хизматлари билан кенг алоқалар ўрнатган. Хусусан, халқаро “Беш кўз” (The five eyes) альянсида MI-6 алоҳида ўрин тутади. “Беш кўз” Британиядан ташқари Австралия, Янги Зеландия, АҚШ ва Канада махсус хизматларини бирлаштирган.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.