Ўзбекистон

Коронавирусга қарши эмланишдан сўнг ножўя таъсирлар ёки ўлим ҳолати кузатилиши мумкин

Сўнгги кунларда, ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши эмланишнинг салбий оқибатларига оид кўплаб видеолар тарқалди.

Коронавирусга қарши эмланишдан сўнг ножўя таъсирлар ёки ўлим ҳолати кузатилиши мумкин

 

 

Хусусан, Хоразмлик аёлнинг кўриш қобилиятидан айрилгани айтилса, Наманганлик аёл вакцинациядан сўнг шол бўлиб қолганига оид видеолар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Шу турдаги яна бир мурожаатда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёл T.Қ. фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида айтади.

 

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, Севара Убайдуллаева охирги кунларда вакцинациядан кейинги ўлим ҳолатлари кузатилишига оид урчиган саволларга жавоб берди.

 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, вакцинадан кейин ножўя таъсирлар ёки ўлим ҳолати кузатилиши мумкин. Бу ҳақда вакцина ишлаб чиқувчилар томонидан йўриқномада ёзилган. Бироқ вакцинадан сўнг кузатиладиган ўлим ҳолати эмлашдан кейинги 1 соат оралиғида содир бўлади.

 

Севара Убайдуллаева “Ўтиб кетувчи ножўя таъсирлар эса, вакцина олгандан кейинги 3 кунлик давомида кузатилиши мумкин, лекин улар кейин ўтиб кетади. Шуни унутмаслик керакки, бундай ҳолатлар инсон организмининг индивидуал хусусиятидан келиб чиқиб кузатилади”, - дея маълум қилди.

 

Ўз навбатида соғлиқни сақлаш вазирлиги турли ножўя оқибатлар келиб чиқмаслиги учун вакцина олгандан кейинги кунларда саломатликка ҳар доимгиданда кўра кўпроқ эътиборли бўлишни тавсия қилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Коронавирусга қарши эмланишдан сўнг ножўя таъсирлар ёки ўлим ҳолати кузатилиши мумкин | Zamon.uz