Жаҳон

Саудия Арабистони сайёҳлик компанияси билан учрашув ташкил этилди

Саудия Арабистони сайёҳлик компанияси билан учрашув ташкил этилди.

Саудия Арабистони сайёҳлик компанияси билан учрашув ташкил этилди

 

 

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистондаги элчиси Улуғбек Мақсудов “Ваҳатал ҳарир” туристик компанияси  раҳбари Абдулмажид бин Абдулазиз билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Унда икки мамлакат туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Улуғбек Мақсудов Абдулмажид бин Абдулазизга   Ўзбекистонда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш, бу йўналишда инвестиция киритаётган маҳаллий ва хорижий инвесторларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, қадимий меъморий ва археологик обидалари, хусусан, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Қўқон ва Тошкент шаҳарларининг туристик имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Элчи, шунингдек, Ўзбекистонга саудиялик сайёҳлар сонини ошириш  мақсадида Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси «Dolores Travel Group» сайёҳлик агентлиги ва Саудиянинг «FlyNas» авиакомпанияси билан биргаликда жорий йил 9–16 сентябрь кунлари подшоҳликнинг 12 та йирик сайёҳлик компаниялари вакиллари учун Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига инфо-тур ташкил этаётганини маълум қилган.

 

Абдулмажид бин Абдулазиз туризм ва инвестиция соҳаларида амалга оширилаётган беқиёс ислоҳотларни юқори баҳолади. У, шунингдек, Саудия Арабистонининг «FlyNas» авиакомпанияси томонидан «Ар-Риёд-Тошкент-Ар-Риёд» йўналиши бўйича йўлга қўйилган тўғридан-тўғри авиқатновлар икки мамлакатнинг сайёҳлари сонини ва ўзаро савдо ҳажмини ошишига хизмат қилишини қайд этган.

 

Абдулмажид бин Абдулазиз саудиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортаётганини ҳисобга олган ҳолда бу йўналишдаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш бўйича қатор таклифларини билдирган.

 

Аввалроқ Саудия Арабистонидан Тошкентга мунтазам рейс йўлга қўйилгани хабар қилинган эди.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Саудия Арабистони сайёҳлик компанияси билан учрашув ташкил этилди | Zamon.uz