Жаҳон

Таиландда коронавирусга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

Таиландда ҳукумат ишига норозилик билдириш мақсадида оммавий намойишлар бошланди.  Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Таиландда коронавирусга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

 

 

Минглаб аҳоли қўчага чиққан. Улар ҳукуматни пандемияга қарши самарасиз курашда айбламоқда. Намойишчилар мамлакат бош вазири Праюта Чан-Очани истеъфога чиқшини талаб қилган. “Таиландликлар амалдаги ҳукумат ишидан  анчадан буён норози. Бунга бугунги пандемия ҳам яна бир исбот бўлди”,  — деган норозилик акцияси қатнашчиларидан бири.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари намойишчиларга қарата кўз ёшлатувчи газ ишлатган. Шунингдек, уларни тарқатишда резина ўқидан фойдаланган.

 

Таиландда пандемиядан 12 минг киши вафот этган. Эпидемиологик вазият мамлакат иқтисодиётига катта зарар етказган. Ҳукумат касаллик тарқалишига қарши самарали кураш олиб бора олмаяпти. Оммавий эмлаш жараёни жуда секинлик билан кечмоқда.

 

Таиланд аҳолиси август бошида ҳам ҳукуматнинг коронавирусга қарши  олиб бораётган ҳаракатидан норозилигини билдириш мақсадида намойишлар ташкил этган эди. Ўшанда бош вазир қароргоҳига петардалар отилган. Тартибсизликлар вақтида куч ишлатар ходимлар билан кескин тўқнашувлар рўй берган. Расмий Бангкок тартиб ўрнатиш мақсадида юзлаб полиция отрядларини сафарбар қилган.

 

Бундан аввал Япониядаги эпидемиологик вазият ортидан Токио Олимпиадасига қарши норозиликлар бўлиб ўтган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Араб ва мусулмон давлатлари Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни ҳимоя қилиш режасини ишга туширди

Ташаббус Исроил томонидан содир этилаётган қонунбузарликларни ҳужжатлаштириш, муқаддас масканлар атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни назарда тутади.

custom img

Олимлар ер аҳолиси икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди

Тадқиқотчилар фикрича, табиий ресурслар танқислигининг олдини олиш учун 2200 йилгача дунё аҳолисини босқичма-босқич камайтириш зарур.

custom img

Россиянинг Киевга ҳужумлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Киев вилоятидаги ҳужумларда Бровари, Буча ва Фастив туманлари энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида қайд этилди.

custom img

Эрон билан музокаралар яхши ўтди — Трамп

АҚШ президенти музокаралар натижалари 48 соат ичида маълум бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Ҳамас қуролсизлантирилмагунча Исроил Ғазони тарк этмайди — Нетаняху

Исроил Бош вазири Ғазодаги Исроил ҳарбийлари мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш бўйича топшириқ олганини айтди.

custom img

Украина нега WB'га зарба бермоқда?

Украина Россиянинг “Wildberries” омборига кетма-кет бир неча бор зарба бергани ҳақида интернетда тарқалган видео ва хабарларга кўзингиз  тушган бўлиши мумкин. Хўш, нега Украина бу ерга зарба бермоқда?

custom img

Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда силжиш борлигини билдирди

Қатар, Покистон ва Уммон АҚШ ҳамда Эрон ўртасида таклифлар алмашинуви ва музокараларни йўлга қўйиш устида ишламоқда.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномаси жорий этилиши мумкин

Тўловлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"