Марҳум репер Тупак Шакурнинг ўқ еган машинаси 1,7 миллион долларга сотувга қўйилди
1996 йилда репер Тупак Шакур ўлдирилган BMW 750IL русумли автомобиль 1,7 миллион долларга сотувга қўйилди. Бу ҳақда “TMZ “ портали хабар берди.


Қайд этилишича, мудҳиш воқеадан сўнг машина тўлиқ таъмир қилинган, салонининг ўқ тешган жойлари ямалган.
Тупакнинг BMW машинасини отишма содир бўлган жой яқинида — Лас-Вегасдаги Celebrity Cars дилерлик марказидан сотиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тупак Шакур 1996 йилда Американинг Шарқий ва Ғарбий соҳилларида реперлар ўртасидаги можаро пайтида ўлдирилган. 2018 йил июль ойида уни собиқ гангстер Дуейн Кейт Девиснинг жияни Орландо Андерсон отгани маълум бўлди.
Насиба Тўхтаева







