Жаҳон

АҚШда амалдорлар мажбуран эмланади — Оқ Уй

АҚШда коронавирусга қарши эмлаш кўлами кенгайтирилади. Бу ҳақда Президент Жозеф Байден маълум қилди.

АҚШда амалдорлар мажбуран эмланади — Оқ Уй

 

 

Оқ Уй раҳбари сўзларига кўра, бу орқали эмланган фуқаролар сонини ошириш ҳамда вакцинани инкор қилаётганларга қарши кураш мақсад қилинган. Ушбу режада 6 йўналиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

 

Агар биз буни ҳаётга муваффақиятли тадбиқ эта олсак, келгусида, энг аввало,эмланган америкаликлар сони кўпаяди. Иккинчидан, касалхонага ётқизиш ва ўлим ҳолатлари камаяди. Фарзандларимиз мактабларга хотиржам боради ҳамда корхоналар ишлаб туриши ортидан иқтисодиётимиз ривожланади”, – деб таъкидлаган Президент.

 

Шу билан бирга, АҚШ ҳукумати тизимида ишлайдиган барча хизматчилар мажбурий тарзда эмланиши эълон қилинди. Оқ Уй матбуот котиби Жен Псаки бунга қаршилик қилганлар ишдан бўшатилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. “Агар ҳукуматда ёки ҳукумат билан шартнома асосида ишлашни истасангиз вакцина олишингиз керак”, деган Псаки.

 

Бундан аввал АҚШ Хитойда коронавирусни ўрганишга 3 миллион доллар ажратгани хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Ҳизбуллоҳ ҳам сулҳга қўшилишга рози бўлган ва Исроилдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

custom img

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

custom img

Япония Осиё давлатларига энергия инқирозини енгиб ўтиш учун маблағ ажратади

Бир қатор Осиё давлатлари аҳолини автомобиллардан биргаликда фойдаланишга ва кондиционерларни камроқ ишлатишга чақирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"