Ўзбекистон

"Бугун бўлмадими, Парижда албатта бўлади" — Шавкат Мирзиёев

Айни вақтда давлат раҳбари Токиода бўлиб ўтган XVI Паралимпия ўйини иштирокчиларини катта ютуқ ва ғалабалар билан қутламоқда.

"Бугун бўлмадими, Парижда албатта бўлади" — Шавкат Мирзиёев

 

 

- Мен ушбу тақдирлаш маросимига устозларингиз билан бирга ота-онангизни ҳам чақирдим. Биласизми, ота-она учун энг катта бахт – боласининг камолини кўриш. Ўзингиз ҳам ота-она бўлганингизда яхшироқ тушунасиз. Мен сиздек фарзандларни тарбиялаганлари учун уларга таъзимдаман ва миннатдорман, - деди президент.

 

 

 

Шавкат Мирзиёев мусобақада қатнашиб, совриндор бўлолмаган спортчиларга ҳам далда берди:

 

- Ғолиб бўлмасангиз ҳам ушбу мусобақада матонат билан қатнашганингиздан миннатдорман. Бугун бўлмаса, Парижда (2024 йилда ўтказиладиган мусобақалар-изоҳ) албатта бўлади!

 

Маълумот учун, терма жамоамиз 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди. 19 та медалнинг 11 таси спортчи қизларимизга тегишли.

 

Мамлакатимиз терма жамоаси 160 дан зиёд давлатлар ўртасида ўн олтинчи Осиё қитъасида ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида тўртинчи, Марказий Осиёда эса биринчи ўринни эгаллади.

 

Шавкат Мирзиёев ҳар бир спортчи, хусусан, енгил атлетикачи қизлар- Нозимахон Қаюмова, Моҳигул Ҳамдамова, София Бурҳонова ҳамда рақибалари орасида энг ёш бўлган таэквондочи Гулжоной Наимовага алоҳида ташаккур айтди.

 

- Гулжанойнинг мусобақасини ташвиш ва ҳаяжонда телевизорни ўчириб-ёқиб кўрдим. Бу жуда катта ғалаба бўлди, деди президент.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Бугун бўлмадими, Парижда албатта бўлади" — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz