Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар 3 млн нафардан ошди
Ўзбекистонда 10 сентябрь куни COVID-19'га қарши 301 640 доза вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. Шундан 66 624 доза биринчи босқичда, 175 631 доза иккинчи босқичда ва 59 385 доза учинчи босқичда қўлланган.


Шу кунгача Ўзбекистонда жами 16 600 174 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, улардан 1-босқичда эмланганлар 9 920 165 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 5 007 996 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 1 672 013 нафарни ташкил қилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар эса 3 022 789 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Самарқанд вилояти (41 867 доза),
- Андижон вилояти (35 579 доза),
- Хоразм вилояти (29 642 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 1 893 551 доза,
- Наманган вилоятида 1 820 628 доза,
- Андижон вилоятида 1 788 279 дозани ташкил қилмоқда.
Бундан аввал Ўзбекистонга Германиядан 356 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келингани ҳақида хабар берилганди.







