Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 27-32 даража иссиққача кўтарилади.


“Ўзгидромет” хабарига кўра, пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Ҳаво 29-31 даража иссиққача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-23 даража иссиқ бўлади.







