Жаҳон

Кариб денгизида 2,4 тонна кокаин бўлган қайиқ аниқланди

Колумбиялик аскарлар Кариб денгизида 2,4 тонна кокаин бўлган қайиқни қўлга олишди. Бу ҳақда Мудофаа вазири Диего Молано Тwitter'да маълум қилди.

Кариб денгизида 2,4 тонна кокаин бўлган қайиқ аниқланди

 

 

"Биз йил бошидан буён энг катта кокаин партиясини мусодара қилишга муваффақ бўлдик. Унинг оғирлиги 2,4 тоннадан ошди. Қиймати эса 80 миллион доллар" - деб ёзади Мудофаа вазирлиги раҳбари.

 

Маълум бўлишича, кемани ҳибсга олиш Сан-Андрес оролидан 300 км узоқликда содир бўлган. Ҳарбийлар қайиқдаги беш кишини ҳибсга олишди, улардан тўрт нафари колумбиялик.

 

Маълумотларга кўра, кокаин "Bay Clan" номли тўдага тегишли эди.

 

Колумбия ҳарбий-денгиз кучларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда 235 тонна кокаин мусодара қилинган.

 

Аввалроқ, Британия ҳуқуқ -тартибот идоралари ходимлари Ямайка байроғи остида ҳаракатланган элита яхтани ушлаб қолишган, у ерда икки тоннадан ортиқ кокаин бор эди. Олти киши ҳибсга олинган.

 

 

Насиба Тўхтаева

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кариб денгизида 2,4 тонна кокаин бўлган қайиқ аниқланди | Zamon.uz