Ўзбекистон

Конгресс иштирокчилари Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 сентябрь куни Хива шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” маданий форуми юртимиз ҳаётида жуда катта воқеа бўлиши кутилмоқда. Мазкур медиа форум доирасида кўплаб тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, 13 сентябрь куни Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш ва сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси — Учинчи ренессанс пойдевори” мавзусида V конгресси бўлиб ўтди.

Конгресс иштирокчилари Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашди

 

 

Ўзбекистон маданият меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари “Ўзбекистон маданий мероси — Янги Ренессанс пойдевори” V конгрессида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига мурожаат қабул қилишди.

 

Мурожаатда Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс учун шароит яратиш учун қаратилган миллий ғоя, аввало пухта ўйланган маданий сиёсатга асослангани чуқур ҳурматга лойиқ. Айнан маданият мамлакатнинг тикланишига, жамият маънавиятининг юксалишига, одамларнинг, айниқса, ёш авлоднинг ватанпарварлик рухида тарбиялашга асос бўлади.

 

Ўзбекистонда миллий маданият соҳасида тизимли ислоҳотлар туфайли қадимий ёдгорликларни кенг миқёсда тиклаш ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Илмий ва маърифий ишлар янги куч олмоқда. Халқ ижодиёти ҳамда номоддий меросни асраб-авайлаш давлат даражасида қўллаб-қувватланмоқда, дея алоҳида таъкидланди.

 

Дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан 100 нафар олим бевосита иштирок этаётган ва ўнлаб таниқли мутахассислар онлине шаклда мулоқотга чиққан ушбу конгрессда Ўзбекистонда маданий меросни асраш ва оммалаштириш бўйича кейинги беш йилда жуда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилганлигидан мамнуният изҳор этишди.

 

Муҳриддин Низомий,

Тожикистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори:

 

 — Биз Тошкентда бўлиб ўтаёган Конгрессда иштирок этиш бахтига муяссар бўлдик. Ҳақиқатдан ҳам қардош ўзбек халқининг тарихий меросга бўлган эътибори ҳар томонлама таҳсинга сазовор. Халқларимизнинг тарихи, маданияти ва адабиёти бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширилган давлат ташрифида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралари давомида икки халқнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Айниқса адабиётларимизнинг икки буюк мумтоз вакиллари — Жомий ва Навоий ҳақида бадиий фильм суратга олиш ташаббуси барчамизни қувонтирди. Биз конгресс доирасида ўзбек кино санъати вакиллари билан мазкур фильмни яратиш ишларини ўзаро мувофиқлаштирдик.

 

Лариса Кулакова,

Россиялик таниқли олим:

 

— Биз Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида лойиҳаси билан ушбу лойиҳага асос солинган вақтдан буён қалин ҳамкорлик қилиб келамиз. Айниқса, давлат Эрмитажи тўпламларида сақланаётган Ўзбекистон маданий ёдгорликларини алоҳида китоб сифатида чоп этилиш ҳамкорлигимизнинг ёрқин намунасидир. Биз бундай ҳамкорлик алоқаларини келгусида ҳам изчил давом эттирамиз.

 

Элмира Гюль,

Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларларида лойиҳасининг фаол муаллифларидан бири, санъатшунослик доктори:

 

— Очиғини айтсам лойиҳамизнинг бешинчи конгресси ҳар томонлама юқори савияда ўтмоқда. 35 том китоб-альбомларини тақдимоти ва ташкил этилган кўргазмалар, хорижлик ҳамкасбларимизнинг маданий меросимиз ҳақидаги маърузалари барчада яхши таассурот қолдирди. Айниқса, ўзбекистонлик ёшларнинг маданий мерос ҳафталигига қизиқишини кўриб жуда ҳурсанд бўлдим. Шунингдек, конгрессда ёш олимларнинг фаол иштироки анжуманга алоҳида рух бағишлади.

 

Ирина Попова,

Россиялик таниқли олим, профессор:

 

— Халқаро тажрибада ноёб ҳодиса бўлган Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида лойиҳаси давлат раҳбари ва ҳукумати томонидан изчил қўллаб-қувватланиши унинг муваффақиятининг омили бўлмоқда. Биз, лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар кўламидан доимо ҳайратланамиз. Чунки ўзбек халқининг бой маданий меросини жаҳоннинг ўнлаб мамлакатларидан мисқоллаб йиғиш, ўрганиш ва шу асосда китоб-альбомлар чоп этиш ва медиа материаллар тайёрлаш жуда катта меҳнат ва маҳоратни талаб қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Конгресс иштирокчилари Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашди | Zamon.uz