Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган жами вакциналар 17 миллион дозадан ошди
Ўзбекистонда 13 сентябрь куни COVID-19'га қарши 318 412 доза вакцина қўлланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.


Шундан 88 831 доза биринчи босқичда, 161 110 доза иккинчи босқичда ва 68 471 доза учинчи босқичда қўлланган.
Мамлакатда айни кунгача жами 17 179 579 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, улардан 1-босқичда эмланганлар 10 080 287 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 5 305 013 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 1 794 279 нафарни ташкил қилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар эса 3 244 580 нафарни ташкил қилмоқда.

Сўнгги суткада эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
-
Тошкент вилояти (48 230 доза),
-
Андижон вилояти (39 423 доза),
-
Наманган вилояти (27 639 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
-
Фарғона вилоятида 1 944 558 доза,
-
Наманган вилоятида 1 872 820 доза,
-
Андижон вилоятида 1 860 957 дозани ташкил қилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси олиб келингани, Германиядан яна 356 минг доза коронавирусга қарши вакцина келтирилгани ҳамда Озарбайжондан COVAX дастури доирасида Тошкентга 50 минг дозадаги AstraZeneca вакцинаси етказиб берилгани тўғрисида хабар берилганди.







