Жаҳон

Билл Гейтс янги пандемияларга қарши курашнинг ягона йўлини айтди

Бу ҳақда Гейтс “The Wall Street Journal” нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Билл Гейтс янги пандемияларга қарши курашнинг ягона йўлини айтди

 

 

Унинг фикрича, кейинги пандемиялар ҳозиргидан-да ёмонроқ бўлиши мумкин. Лекин инсоният унинг олдини олишга ҳаракат қилмаяпти. Миллиардер янги пандемияларга қарши энг яхши чора — вакциналарни дастлабки 100 кунда яратиш ва ишлаб чиқаришни тезлаштириш эканини таъкидлаган. Гейтс буни амалга оширишни имкони бор деб ҳисобламоқда.

 

Бундан аввал Билл ва Мелинда Гейтс фонди  махсус ҳисоботда вакциналар тақсимотидаги тенгсизликни қоралаб чиққан эди. Ҳисоботда айтилишича, ривожланган давлатларда аллақачон 80 фоизгача аҳоли тўлиқ эмланган бўлса, қашшоқ давлатларнинг айримларида бу кўрсаткич 1 фоизга ҳам етмайди. Масалан, бутун бошли Африка қитъаси 48 миллион доза вакцина олган бўлса, Калифорния штати 42 миллион дозада вакцина қабул қилган. Лекин штат аҳолиси Африканикидан 30 баробар кам. Шунингдек, ҳисоботда инсониятнинг юқумли касалликларга қарши курашнинг умумий механизмларини яратишга қодир эмаслиги қайд этилган.

 

Гейтс пандемияга қарши фаол курашиб келаётган шахслардан. Унинг фонди янги коронавирусларга қарши самарали вакцина ва препаратлвр яратиш учун миллионлаб доллар маблағ ажратиб келади. Хусусан, 10 сентябрда фонд шу мақсадда 70 миллион доллар хайрия қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Буюк Британияда коронавирусга қарши болалар ҳам эмланиши маълум қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Билл Гейтс янги пандемияларга қарши курашнинг ягона йўлини айтди | Zamon.uz