Бугун республика бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради
«Ўзгидромет» бугун 15 сентябрь куни кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.


15 сентябрда кундуз куни республика бўйича қуруқ, ёз фаслидек иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат 30-35 даража иссиқ атрофида, жанубда 38 даража иссиққача бўлади.
Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Кундуз куни ҳаво 32-34 даража иссиққача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 23-28 даража иссиқни ташкил этади.







