Ўзбекистон

Ўзбекистон коррупцияга қарши курашишда Латвия билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўймоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Латвия Республикаси Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бюроси (КНAБ) вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон коррупцияга қарши курашишда Латвия билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўймоқда

 Учрашувда икки идора ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш ва истиқболдаги устувор йўналишларини белгилаб олиш масалалари муҳокама қилинди.

 Латвия томони Бюрога юклатилган вазифалар, коррупцияга қарши курашишда Бюронинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан алоқалари ва “Transparency International” каби халқаро рейтингларда мамлакатнинг ўринини яхшилаш, ГРЕCО (Коррупцияга қарши давлатлар гуруҳи)  ташкилотига аъзо бўлиш йўналишидаги фаолият тўғрисида тўхталиб ўтди.
 Латвия томони билан ўзаро қизиқиш уйғотган йўналишлар юзасидан, жумладан,  давлат хизматчиларининг даромади ва мол-мулкини декларация қилиш, нодавлат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишларни ташкил этиш каби соҳаларда Латвия Республикасининг қонун ҳужжатларини Ўзбекистонлик ҳамкасбларга тақдим этилиши ҳамда Латвиянинг ваколати органлари экспертлари иштирокида учрашувларни ташкил этилиши юзасидан келишувга эришилди.
 Конструктив мулоқот тарзида ташкил этилган мазкур учрашув якунида икки идора ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ва доимий мулоқотни ўрнатиш, ўзаро англашув меморандумини имзолаш, тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарлари ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 Маълумот учун: Латвия Республикаси Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бюроси (КНAБ) коррупцияга қарши курашиш бўйича ваколатли давлат органи бўлиб, 2003-йилдан фаолият юритиб келади. Бюрога коррупсиянинг олдини олиш, коррупцияга оид жиноят ишларини тергов қилиш ва коррупцияга қарши ўқитиш бўйича вазифалар юклатилган. “Transparency International” халқаро нодавлат ташкилотининг 2020 йилдаги коррупция даражаси паст бўлган давлатлар рўйхати рейтингида Латвия 42, Ўзбекистон эса 146 ўринни эгаллаган.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"