Ўзбекистон

Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар қаторига киради

Жаҳон ядро ассоциацияси маълумотларига кўра, ўтган йил давомида энг кўп уран Қозоғистонда қазиб олинган бўлиб, бутун дунёда қазиб олинган ураннинг 41 фоизини ташкил қилган.

Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар қаторига киради

Дунё конларидан табиий уран ишлаб чиқаришнинг учдан икки қисми Қозоғистон, Канада ва Австралия ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Жаҳон ядро ассоциацияси маълумот бермоқда.

2020 йилда қазиб олинган ураннинг энг катта қисми Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган. Қўшни республикада ўтган йил давомида 19,44 тонна уран ишлаб чиқарилган ва бу кўрсаткич дунё бўйича қазиб олинган жами ураннинг 41 фоизини ташкил этади. Кейинги поғоналарни Австралия (6,2 минг тонна), Намибия (5,41 минг тонна) ва Канада (3,88 минг тонна) банд этган.

Ушбу рўйхатда Ўзбекистон бешинчи ўринда қайд этилган. Ўтган йил давомида республикада 3,5 минг тонна уран қазиб олинган. Бу кўрсаткич 2019 йилда ҳам 3,5 минг тонна, 2018 йилда эса 3,44 минг тоннани ташкил этган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда аниқланган уран конларида 132,3 минг тонна уран ресурслари мавжуд эканлиги қайд қилинган. Бу бутун дунё бўйича барча уран ресурсларининг 2 фоизини ташкил қилади. Ўзбекистонда олинувчи уран республикада қўлланмайди ва тўлиқ ҳажмда хорижга экспорт қилинади. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар қаторига киради | Zamon.uz