Ўзбекистон

Ўқитувчиларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилади

Педагог кадрларга қоғоз шаклдаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилинади.

Ўқитувчиларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилади

 

Шунингдек, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади.

 

Бу ҳақда  Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси хабр қилди.

 

Унда айтилишича, энди ўқитувчи хоҳлаган пайтида QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатни ўзининг шахсий кабинетидан юклаб олиши мумкин.

 

Таълим инспекциясининг “pedkadr.tdi.uz” платформаси UzASBO ҳамда мактаб бошқарув (ERP) дастурлари билан интеграция қилинмоқда. Бу, ўз навбатида, мактаб бухгалтериясига ўз тоифасини оширган ўқитувчилардан ҳеч қандай ҳужжат талаб қилмасдан, уларнинг иш ҳақини автоматик тарзда қайта ҳисоблаш ва тўлаб боришга имкон беради.

 

Мазкур қарор кучга киргунга қадар аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги берилган сертификатлар ўз кучида қолади. Шу билан бирга амалда малака тоифасини тасдиқлашда, шунингдек, амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлаш кабилар ҳисобга олинади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инновацион платформа ўқитувчилар малака ошириши учун янги имконият экани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

custom img

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда суд амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган Пленум қарорлари қабул қилинди.

custom img

Самарқанд–Ургут темирйўл тармоғи ўтказилган дамба ўпирилиб тушди

“Ўзбекистон темир йўллари”га кўра, ҳодисага Зарафшон дарёсида сув оқимининг кескин ошгани сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилояти божхонасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди

Божхона тизимида юқори натижа кўрсатган бир гуруҳ ёш ходимлар рағбатлантирилди.

custom img

Ўзбекистонликларнинг аксарияти қаерда яшайди? Дастлабки рўйхатга олиш натижалари эълон қилинди

Хусусий уйлар Ўзбекистонда энг кенг тарқалган яшаш тури бўлиб қолмоқда.

custom img

Педагог аёллар учун волейбол мусобақаси: ғолиб жамоаларга “Damas” ва миллионлаб мукофотлар

Педагог аёллар ўртасидаги илк республика волейбол мусобақаси финал босқичи Наманган шаҳрида давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"