Ўзбекистон

Судьялар олий кенгаши йил якуни бўйича Президентга ахборот тақдим этиши кутилмоқда

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Судьялар олий кенгаши йил якуни бўйича Президентга ахборот тақдим этиши кутилмоқда

 

 

Шавкат Мирзиёев тегишли қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра:

 

амалдаги судьяларнинг фаолиятини адолатли баҳолаш тизимини яратиш учун судья фаолиятининг самарадорлиги электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланишини таъминловчи аниқ мезонлар яратилади;

 

суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш учун Судьялар олий кенгаши таркибидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари чиқарилмоқда;

 

Судьялар олий кенгашига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилмоқда:

 

судьялар дахлсизлиги бузилганлиги ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашилганлик ҳолатлари бўйича прокуратурага тақдимнома киритиш;

 

Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда ҳудудий малака ҳайъатларининг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш;

 

судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва уларни барвақт аниқлаш;

 

Кенгашнинг ҳамда суд тизимининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш;

 

суд тизимида коррупциянинг олдини олиш мақсадида:

 

Судьялар олий кенгаши раиси томонидан одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва тизимда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якуни бўйича ахборот тақдим этиб бориш тартиби ўрнатилмоқда;

 

Судьялар олий кенгашида коррупцияга қарши курашиш вазифаси юклатилган ўринбосар лавозими ҳамда Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси ташкил этилмоқда;

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.