Жаҳон

Жастин Трюдо учинчи марта Канада бош вазири этиб тайинланди

Канада бош вазири Жастин Трюдо ўз лавозимини сақлаб қолди  Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

Жастин Трюдо учинчи марта Канада бош вазири этиб тайинланди

 

 

Трюдонинг Либераллар партияси сайловда ғалаба қозонган. Унга мухолифатда бўлган Консерваторлар партияси мағлубиятини тан олиб, Трюдони табриклади. Консерваторлар етакчиси Эрин О’Тул бу ҳақда  “Бугун мен Трюдо билан гаплашдим ва уни қийинчилик билан эришилган ғалаба билан табрикладим”, дея маълум қилди.

 

Канада сайлов комиссияси маълумотларига кўра, либераллар мамлакатнинг 338 сайлов округидан 156 тасида ғалаба қозонган. Улар жами 31.8 фоиз овозга эга бўлган. Консерваторлар эса 34 фоиздан ортиқ овоз олган, аммо жами 121 сайлов округида етакчилик қилган.

 

Трюдо Канадани 2015 йилдан бери бошқариб келади. У сайловларда учинчи марта ғалаба қозонди. Аммо экспертлар буниси унинг учун энг қийин сайлов бўлганини aйтмоқда. У бош вазир лавозимини сақлаб қолса-да, либераллар партияси парламентда кўпчилик ўринни эгаллай олмади.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Жастин Трюдо учинчи марта Канада бош вазири этиб тайинланди | Zamon.uz