Жаҳон

Покистон Афғонистонга хавфсизлик хизмати ходимлари тайёрлашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Покистон Афғонистонга хавфсизлик хизмати ходимлари тайёрлашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Покистоннинг Кобулдаги элчиси Мансур Аҳмад Хон маълум қилди.

Покистон Афғонистонга хавфсизлик хизмати ходимлари тайёрлашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

 

 

“Биз Афғонистон ҳукумати билан хавфсизлик хизмати тайёрлаш доирасида ҳамкорлик қилишимиз мумкин. Аммо барчаси афғон ҳукуматига боғлиқ. Афғонистон –– суверен давлат ва у ўз эҳтиёжини ўзи белгилаши керак. Шундай экан, Покистон ёки исталган бошқа давлат билан бу манфаатларни ҳаётга татбиқ этиш учун ҳамкорлик қилиши мумкин”, — деган Мансур Аҳмад Хон.

 

Элчининг фикрича, ҳозирда ҳукумат бошқарув институтларини тузиш ва қайта тиклаш билан банд. Бу жараён тугалланганидан кейин ҳамкорликка эҳтиёж туғилиши табиий, чунки бу ҳар икки давлат тинчлиги ва барқарорлиги учун муҳим.

 

Аҳмад Хон Афғонистон ва Покистон яқин қўшнилар эканини эслатиб ўтди. Икки давлатнинг ягона дини ва маданияти, шунингдек, 2.6 минг километрли умумий чегара иқтисодий ҳамкорлик учун катта йўл очади. “Шу билан бирга биз хавфсизлик ва террорчиларнинг чегаралардан ўтиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келяпмиз. Шу сабабли собиқ ҳукумат билан ҳам ҳамкорлик ўрнатганмиз. Биз бундан буён ҳам хавфсизлик ва терроризимга қарши кураш соҳасида биргаликда ҳаракат қилишни истаймиз”, – деб таъкидлаган.

 

Бундан аввал Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин жаҳон ҳамжамиятини Панжшерга ёрдам беришга чақирганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Покистон Афғонистонга хавфсизлик хизмати ходимлари тайёрлашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди | Zamon.uz