Жаҳон

Украина Президенти маслаҳатчиси машинасига ўқ узилди. Ҳайдовчи оғир аҳволда

Украина Президенти Владимир Зеленский маслаҳатчиси Сергей Шефирга суиқасд уюштирилди. Унинг машинаси ўққа тутилган.

Украина Президенти маслаҳатчиси машинасига ўқ узилди. Ҳайдовчи оғир аҳволда

 

 

 

“Автомобилга 10 дан ортиқ ўқ теккан. Ўқ “Калашников” автоматидан отилган. Шефир ишга кетаётганда, ўрмон тарафдан ўқ узилган”, — деган Украина ички ишлар вазирлигидаги манба. Шефирга ҳеч нарса қилмаган, аммо ҳайдовчига учта ўқ теккан.  ИИВ маълумотларига кўра, унинг аҳволи оғир.

 

Хабарда айтилишича, суиқасд 22 сентябрь куни Киев вилоятининг Лесники туманида содир этилган. Ҳозирда икки ёки ундан ортиқ шахсга суиқасд қилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Президент офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг фикрича, ушбу ҳодиса ҳукуматнинг олигархларга қарши кураши ортидан юз берган бўлиши мумкин.

 

Украина парламентидаги ҳукмрон партия “Слуга народа” (Зеленский партияси) фракцияси раҳбари Давид Арахамия суиқасднинг уч сценарийсини айтиб ўтди.

 

Биринчи тахминга кўра, суиқасд  жиноятчилар олами томонидан ташкиллаштирилган. Иккинчи вариантга кўра, бу Россия махсус хизматларининг иши бўлиши мумкин. Мамлакат молия-саноат доиралари ўртасидаги ўзаро кураш учинчи тахмин сифатида кўрилмоқда. Архамия суиқасдни бевосита Президентга қилинган мурожаат сифатида баҳолади. Чунки “Шефир – дипломат, у исталган киши билан тил топишади. Бу  Президентга қилинган мурожаатдан бошқа нарса эмас”, — деган парламент аъзоси.

 

Украина Президенти Владимир Зеленский ушбу ҳодиса ортида ким турганини билмаслигини айтган. Шунингдек, у БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишидан кейин дарҳол Киевга қайтишини маълум қилди. Зеленский суиқасдга қарши қатъий жавоб беришини таъкидлади.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Украина Президенти маслаҳатчиси машинасига ўқ узилди. Ҳайдовчи оғир аҳволда | Zamon.uz