Австралия ўз чегараларини шу йилнинг 25 декабрига қадар очиши мумкин
Австралия ўз чегараларини шу йилнинг 25 декабрига қадар очиши мумкин, дея маълум қилди “SBD” телеканали.


Рождествога қадар эмлаш жараёни давом этган ҳолда чегараларни очадиган миллий режа тузилади.
Июль ойи охирида Австралия ҳукумати томонидан қабул қилинган миллий режага биноан, австралияликларга мамлакатнинг 16 ёшдан ошган 80 фоиз аҳолиси миллий регулятор томонидан тасдиқланган коронавирус вакцинасининг иккита компоненти билан эмланганидан кейин яна чет элга чиқишига рухсат берилади.
Австралиянинг барча минтақалари раҳбарлари дастлаб бу режага рози бўлганига қарамай, кейинчалик мамлакатнинг иккита йирик штати - Ғарбий Австралия ва Квинсленд бош вазирлари коронавирус тўлиқ тугамагунча ўз ҳудудлари чегараларини очмаслигини эълон қилди.
Австралия чегаралари пандемия туфайли 2021 йил 24 мартда ёпилган эди. Ҳукумат қарорига кўра, чет элликларнинг мамлакатга кириши тақиқланган, австралияликлар уйларига қайтишлари мумкин, бироқ ватанига қайтувчилар сони ҳафтасига 3,5 минг билан чекланган.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирга қадар 45 минг нафар Австралия фуқароси ўз ватанига қайтишини кутмоқда ва уларнинг 4,7 мингга яқини оғир аҳволда экани айтилган.
Насиба Тўхтаева







