Ўзбекистон

Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги делегацияси мамлакатимизга келади

Ўзбекистон элчиси Алишер Аъзамхўжаев Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги делегацияси мамлакатимизга келади

 

 

Учрашувда томонлар мамлакат иқтисодиёти ривожланиши ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда агросаноат мажмуи катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

 

Ўзбекистон элчиси сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Хусусан, соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестициялар жалб қилиш борасидаги  ишлар ҳақида маълумот берди.

 

Бекир Пакдемирли Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича  амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни кузатиб бораётганини билдирди. Унинг  сўзларига кўра, Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор.

 

Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири боғдорчилик, ўрмон ва иссиқхона хўжаликлари соҳаси мутахассислари учун Туркияда қисқа муддатли,  шу  жумладан, масофавий тренинглар ташкил этишга кўмак беришга тайёрлигини билдирди.

 

Учрашув натижасида вазир Бекир Пакдемирли бошчилигидаги Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги делегациясининг жорий йил ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Мавлуд Човушўғли Фарғонага келганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги делегацияси мамлакатимизга келади | Zamon.uz