Ўзбекистон

Йирик инвестиция лойиҳаси қиймати белгиланди. У 10 миллион доллардан кам бўлмаслиги керак

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

Йирик инвестиция лойиҳаси қиймати белгиланди. У 10 миллион доллардан кам бўлмаслиги керак

 

 

Унга кўра, йирик инвестиция лойиҳаси дейилганда, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция лойиҳаси тушунилади.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун энг яхши таклифлар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан танлаб олинади.

 

Лойиҳа доирасида фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш мумкин.

 

Бироқ якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйлар қурилишини назарда тутувчи лойиҳалар йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланмайди. Шунингдек, бозор қийматида танланган ерга нисбатан паст бўлган йирик инвестиция лойиҳалари ҳам кўриб чиқилмайди.

 

Талабгор йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича фақат ДХМ ва ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат этади.

 

ДХМ орқали лойиҳа тақдим этилганда БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

 

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса тўлов миқдори 243 минг сўмни ташкил этади.

 

Ишчи орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) ариза ва ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади. Камчиликлар аниқланмаса, лойиҳа Ҳукумат комиссиясига киритилиб, 10 иш кунида концептуал жиҳатдан кўриб чиқилади. 

 

Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилгандан сўнг, Давлат кадастрлари палатасига “бўш турган ер участкасини аниқлаш” бўйича сўров юборилади.

 

Бўш турган ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилди Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан “YERELEKTRON” ААТ орқали тайёрланади.

 

Давлат кадастрлари палатаси сўров келиб тушган кундан бошлаб 20 иш куни ичида электрон шаклда ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлайди ҳамда ваколатли ташкилотлар билан келишилади.

 

Йирик инвестиция лойиҳасига муқобил таклифлар Ишчи органнинг расмий веб-сайтида эълон берилган кундан бошлаб 60 кун давомида (60-кун соат 24:00 гача) қабул қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Сурхондарёда тадбиркорликни ривожлантириш учун 150 миллион доллар ажратилиши ҳамда фармацевтика тармоғидаги лойиҳалар кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Йирик инвестиция лойиҳаси қиймати белгиланди. У 10 миллион доллардан кам бўлмаслиги керак | Zamon.uz