Жаҳон

Эльбрус тоғларида 5 турист ҳалок бўлди

Эльбрус тоғларидан 14 альпинист эвакуация қилинди. Бунга фавқулодда вазият сабаб бўлган.

Эльбрус тоғларида 5 турист ҳалок бўлди

 

 

24 сентябрь тонгида Нальчик шаҳрида 14 киши шифохонага ётқизилган. “Риа Новости” хабарига кўра, 5400 метр баландликда 23 кишилик туристлар гуруҳи бўронда қолиб кетган. Маълум бўлишича, шамол тезлиги секундига 60-70 метрни ташкил этган. Ҳаво ҳарорати эса минус 20 даража бўлган.

 

Ҳодиса оқибатида ҳозирга қадар 5 киши ҳалок бўлди. Қидирув операцияси 7 соатдан ортиқ давом этган. Қутқарилган туристларнинг деярли ҳаммаси турли даражада тан жароҳатлари олган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

 

23 сентябрь куни бир гуруҳ алпинистлар Кабардин-Болқор Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармасига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Кейинчалик маълум бўлишича, об-ҳаво кескин ёмонлашгани сабабли гуруҳ учга бўлинган ва тоғдан тушишга ҳаракат қилган.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Эльбрус тоғларида 5 турист ҳалок бўлди | Zamon.uz