Жаҳон

Тоғли Қорабоғ  деган ҳудуд йўқ — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти БМТдаги чиқишида Озарбайжон масаласига тўхталди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар қилди.

Тоғли Қорабоғ  деган ҳудуд йўқ — Илҳом Алиев

 

 

Озарбайжон ҳарбий-сиёсий йўл билан 30 йиллик низони ҳал қилди, ўз ҳудудий яхлитлиги ва тарихий адолатни тиклади. Қорабоғ низоси ўтмишда қолди. Озарбайжонда эндиликда Тоғли Қорабоғ номли маъмурий-ҳудудий бирлик йўқ. 7 июлдаги Президент қарори билан биз Қорабоғ ва Шарқий Зангезур иқтисодий зонасини ташкил қилдик. Фурсатдан фойдаланиб, ҳуқуқий жиҳатдан мавжуд бўлмаган номларни ишлатмасликка чақираман”, —  деган Илҳом Алиев. У Тоғли Қорабоғ номини ишлатишни “сиёсий найранг” сифатида баҳолаган.

 

Шунингдек, Озарбайжон раҳбари халқаро энергетик компанияларни Қорабоғ ҳудудида “яшил” энергетикани ривожлантиришга чақириб: “Мен халқаро энергетик компанияларни Озарбайжоннинг озод қилинган ҳудудларига инвестиция киритишга чақираман”, — деб айтган.

 

 Бундан аввал Қорабоғ ва Шарқий Зангезур “яшил” энергетика зонаси деб белгилангани маълум қилинди. Алиевнинг сўзларига кўра, бу ҳудудларнинг энергетик салоҳияти 7.2 мегаватт қуёш ва 2 минг мегаватт шамол энергиясини ташкил этади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Илҳом Алиев Қорабоғ низоси тўлиқ барҳам топганини маълум қилганди.

custom img

Афғонистонда 7 та хусусий университет фаолияти бир йилга тўхтатилди

Шунингдек, 2 та университетнинг лицензияси бекор қилинди.

custom img

Эрон иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда — Трамп

АҚШ президенти Теҳрон билан қисман музокаралар олиб борилаётганини ва келишувга эришилиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

UEFA Инфантиноға қарши тергов бошлаши мумкин

Текширув Инфантино UEFA бош котиби бўлиб ишлаган даврда собиқ ходимага тўланган олти хонали компенсация билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

Хитойга “Дельфин” тайфуни ёпирилди: 1 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

Табиий офат оқибатида олти киши жароҳатланган, 50 мингдан ортиқ бино электр таъминотисиз қолган.

custom img

Куба энергетика инқирози фонида қуёш энергиясига ўтишни тезлаштирмоқда

Мамлакатда сўнгги икки йил ичида 59 та қуёш электр парки қурилган, ҳукумат эса уларнинг сонини янада оширишни режалаштирмоқда.

custom img

Россиянинг яна 11 ҳудудида мигрантлар учун “Амина” иловаси мажбурий бўлади

"Амина” мобил иловаси ишлатмаган мигрант миграция режимини бузган деб ҳисобланиб, мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

custom img

Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий акс этган видео эълон қилинди

Лавҳа қачон ва қаерда суратга олингани маълум қилинмаган.

custom img

Илҳом Алиев Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Томонлар Озарбайжон–АҚШ стратегик шериклигини янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"