БАА ҳукумати таркибида янги тайинловлар амалга оширилди
БАА ҳукумати таркибида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири, Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактум ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.


Унга кўра, шайх Мактум бин Муҳаммад бин Рашид ал Мактум молия вазири ва бош вазир ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Муҳаммад бин Ҳадий ал-Ҳусайний молия масалалари бўйича давлат вазири сифатида эълон қилинди.
Абдулла бин Султон бин Авад ал-Нуаймий янги адлия вазири бўлди. Шу билан бирга Марьям ал-Муҳайрий иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит масалалари вазири этиб тайинланди.
Таъкидлаш лозимки, ҳукумат таркиби ўзгариши БААнинг глобал масалаларга бефарқ эмаслигини кўрсатади. Хусусан, иқлим ўзгариши масаласи вазирлик даражасига кўтарилди. Шунингдек, ҳукумат таркибида аёл киши борлиги ҳам эътиборга молик.
Бундан аввал Шавкат Мирзиёев БАА бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилгани хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







