Техас ҳукумати президентлик сайловлари натижаларини текширади
Техас ҳукумати 2020 йил ноябрь ойида АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларини текширади. Бу ҳақда “Тhe Hill“ газетаси хабар берди.

Штатнинг тўртта йирик округида "Тўлиқ ва кенг қамровли суд экспертизаси" ўтказилади. Даллас, Харрис, Таррент ва Коллин округлари, шулар жумласидан. Айнан ушбу ҳудудларда Жо Байден ғалаба қозонган.
Газетанинг таъкидлашича, Трампнинг талабидан сўнг текширув натижаси эълон қилинган.
Мамлакатнинг бир қанча штатида сайлов натижаларига ҳали ҳам шубҳа билан қаралмоқда. Жумладан, Техасда ҳам овозлар қалбакилаштирилган, деб гумон қилинмоқда.
Демократлар зудлик билан Техас ҳукуматининг бу қарорини қоралаб, уларни Трамп босимига берилиб кетганликда айблади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 3 ноябрда АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловида республикачи Трамп демократлар партиясидаги рақиби Байденга ютқазди. Лекин мағлубиятини тан олмади. Трампнинг фикрича, овозларни ҳисоблашда турли хийла-найранглардан фойдаланилган.
Насиба Тўхтаева







