Туркияда 2022 йилда учувчисиз парвоз амалга оширилади
Туркиянинг янги “Bayraktar TB3” учувчисиз учиш аппарати 2022 йилда биринчи парвозини амалга оширади. Бу ҳақда “Anadolu Agency” “Байкар Течнологиес CТО, Т3” жамғармаси Васийлик кенгаши раиси маълумотига таяниб хабар бермоқда.


Байрактар Bayraktar Technologies ишлаб чиққан учувчисиз ҳаво тизимлари ҳамда яқин йилларда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида гапирди.
"Бу сунъий йўлдош орқали бошқариладиган самолёт минглаб километр масофани босиб ўтади. Биз Bayraktar TB2-дан бироз каттароқ ва Akıncı учувчисиз самолётидан пастроқ ҳаракатланадиган ҳаво кемаси ҳақида гапираяпмиз. Бу қўниш йўлаги қисқа бўлган ерга ҳам қўна оладиган аналоги кам қурилма ”, — деди Байрактар.
У Baykar Technologies учувчисиз ҳарбий самолёт ҳам ишлаб чиқараётгани, бутун дунё бу лойиҳага эътибор билан қаратаётгани ҳақида гапирган. Шу билан бирга, Байрактар "Туркиянинг янги учувчисиз ҳарбий самолёти армияда инқилоб қилади. Янги самолёт, Bayraktar TB3 қисқа учиш –қўниш йўлагидан фойдалана олади . Бу эса 2023 йилда амалга оширилажак режаларимиздан бири", дея таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ “Unity 23” нинг биринчи суборбитал сайёҳлик парвози сентябрь ойи охирида амалга оширилиши ва Украинанинг “Bess airelines loukosteri” Киевдан Самарқандга қатнай бошлаши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







