Туркиялик киноижодкорлар Тошкентда
Мелиса Памук, Филиз Ахмет, Сефа Зенгин каби актёрлардан иборат турк делегацияси Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. "Қашқирлар макони" сериали қаҳрамони, актёр Сефа Зенгин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

— Ўзбекистон тупроғига қадам қўйганимиздан ниҳоятда хурсандмиз. Юртингиздаги катта ўзгаришлар ҳамда янгиликлардан хабаримиз бор. Янги Ўзбекистон дунёга юз тутмоқда. Тошкент халқаро кинофестивалининг ўтказилиши ҳам мамлакатингизнинг дунёдаги обрўсидан дарак беради. Янги Ўзбекистондаги янгиланишлар турк халқини ҳам қувонтирмоқда. Халқаро кинофестиваль қардош ўзбек халқининг маданият, санъати ва бошқа соҳалардаги муваффақиятларидан дунё аҳлини хабардор қилишда яхши бир имконият деб биламан.
Кун давомида кинофестивалга иштироки кутилаётган Беларусь, Ҳиндистон, АҚШ ва Марказий Осиё давлатларидан киноижодкорлар учиб келишди. Делегацияларнинг келиши давом этмоқда.







