Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди
Гидрометеорология хизмати маркази бугун, 30 сентябрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.


Қайд этилишича, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳудуднинг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража иссиқ, шимолда 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24-26 даража иссиқни ташкил этади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқ бўлади.







