Бугун Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин
«Ўзгидромет» бугун, 01 октябрь куни кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.


Маълум қилинишича, бугун кундуз куни Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Асосий ҳудудлар бўйича ҳарорат фони 17-22 даража илиққача, шимолда 10-15 даража илиққача пасаяди.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий йўналишдаги шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-22 даража иссиққача пасаяди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорат 12-17 даража илиқ атрофида бўлади.







