Ўзбекистон

Жерар Депардье Тошкентда

“Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали муносабати билан юртимизга француз актёри Жерар Депардье ташриф буюрди. Бугун “Ўзбекфильм” кинокоцернида ушбу таниқли актёр ва ёш ижодкорлар ўртасида ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Жерар Депардье Тошкентда

 

Жерар Депардье:

Мен Ўзбекистонга аввал ҳам келганман. Аҳолининг яшаш тарзи урф-одатлари ва баъзи қадимий ўйинларидан хабарим бор. Масалан улоқ ва кўпкари миллий ўйинларини биламан. Ҳаттоки қишлоқларда бу ўйинларни кўзим билан кўриш имконияти ҳам бўлган. Ана ўшандагина бу миллат ҳақида фильм олиш истаги илк бор туғилган. Ушбу мамлакатнинг тарихий жойлари Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлганман. Тўғрисини айтсам, ўша вақтда ўзимни эртаклар шаҳрига тушиб қолгандек ҳис қилган эдим. Мени фестивалга таклиф қилишганида эса яна шу мамлакатга ташриф буюришимдан бошим осмонга етди. Бу мамлакатга меҳрим жуда баландлигини билган баъзи яқин танишларим: “Балки сенинг томирингда ўзбеклар қони ҳам қисман бордир” деб ҳам ҳазиллашишди. Мен бошқа мамлакатларга борганимда ўзбеклар хонадонида меҳмонда бўлдим. Ўзбек халқининг қандай меҳмондўст эканлигига яна бир карра амин бўлдим.

Яна бир муҳим жиҳатга тўхталмоқчиман, бу ерга келаётганимда йўлда черковларни кўрдим. Ўзбекистонда ҳар қандай дин вакилларини ҳам илиқ қарши олишларини эшитиб жуда таъсирландим. Бу эса ўзбекларни бағрикенглигидан далолатдир.

Ўзбекистонда ҳужжатли фильм олибсиз шу ҳақда гапирсангиз?

Ҳа биз Ўзбекистонда ҳужжатли фильм олдик. Бу фильмнинг сюжети юртининг тарихи, маданияти ва урф одатига бўлган муҳаббати ҳақидадир. Сабаби бу ердан тарихий буюк шахслар ўтган. Улар ҳақида кўплаб фильмлар олиш мумкин. Шунингдек мени "Орол" денгизи ҳам қизиқтириб қўйди. Бутун бошли "Орол" йўқ бўлиб кетгани мени чуқур ўйлантирди. Албатта эколог эмасман, аммо табиатга бефарқ ҳам қараб туролмайман. Бу мен учун “ШОК” бўлди. Ушбу масалада ҳам ҳужжатли фильм олиш истагим бор.

Ижодингиз ҳақида гапириб беринг?

Мен ижодимни театрдан бошлаганман. Саҳна нутқини мукаммал эгаллаш учун қўшимча дарсларга қатнаганман. Жуда кўп бадиий китоблар ўқиганман.Тургенев, Бальзак, Пушкин асарларини севиб ўқиганман. Сизларга ҳам тавсия қиламан.

Кинода роль ижро этишни кеч бошлаганман. Кинони мен жуда севаман. У мени ҳаётининг бир бўлаги. Мени негадир доим саргузаштли фильмларга таклиф қилишган. Мен эса доим жиддий фильмларда роль ижро этишни истардим. Агар ҳозир ҳам жиддий роль таклиф қилишса бажонидил таклифни қабул қиламан.

Кўпроқ қайси давлат фильмларида роль ижро этиш сизга ёқади?

Албатта Россия давлатининг фильмларида роль ижро этиш ёқади. Америка давлати фильмларида унчалик севиб роль ижро этмаганман. Умуман олганда мен эркин фильмларини яхши кўраман.

Бизга маълумки қайсидир муддат давомида сиз Россия фуқароси бўлиб Москвада яшадингиз, ўзингиз айтишингиз бўйича Ўзбекистон ҳам сизга жуда маъқул экан. Айтингчи, кейинчалик Ўзбекистон фуқароси бўлиб юртимизда қолишингиз ҳам мумкинми?

Мен шундоқ ҳам Ўзбекистон маданияти бўйича элчиман. Энди бу давлатга доимий келиб-кетиб юраман. Жуда кўп фильмлар олиш режамда бор.

 

Муножат Валиева

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Жерар Депардье Тошкентда | Zamon.uz