Эфиопия ҳукумати БМТнинг етти вакилини мамлакатдан чиқариб юбормоқчи
Эфиопия ҳукумати аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатишда иштирок этаётган БМТнинг етти вакилини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди.

АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен бу қарорни қоралади ва агар бекор қилинмаса, санкциялар билан таҳдид қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти сайтидаги расмий баёнотда айтилган.
Қайд этилишича, мамлакатдан чиқариб юбориладиган расмийлар орасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) раиси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари ҳам бор.
У, шунингдек, Эфиопия ҳукуматини БМТ ва халқаро ҳамкорлар билан ишлашга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Эфиопия расмийларининг БМТ вакилларини чиқариб юбориш ҳақидаги баёноти БМТ вакили Мартин Гриффитс мамлакатда сунъий очлик бошланиши ҳақида огоҳлантиргандан сўнг эълон қилинган эди.
Бундан аввал АҚШ Мудофаа вазирлиги америкалик ҳарбий хизматчиларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолати кўпайгани тўғрисида хабар берилган эди.
Насиба Тўхтаева







