Дастурчининг ўлими ҳақида мақола ёзган журналист ҳибсга олинди
"Лента дня"нинг хабар беришича, "Комсомольская правда" газетасининг беларуслик журналисти — Геннадий Можейко Москвада ҳибсга олинган.


Хабарда айтилишича, журналист Минскдаги хонадонига бостириб кирган КГБ хавфсизлик кучларига ўқ узган марҳум Андрей Зельцер ҳақида мақола ёзгани учун ҳибсга олинган.
Унинг уйига бостириб киришганида 31 ёшли дастурчи Зельцер хавфсизлик ходимларига ўқ узган ва жавоб тарзида отилган ўқдан ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШда беш нафар журналист қотилига 345 йил қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







