Жаҳон

Европа Иттифоқининг Украинада ҳарбий миссияси очилиши мумкин

Европа Иттифоқи Украинада ҳарбий ўқув миссиясини ташкил қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Welt” нашри хабар берди.

Европа Иттифоқининг Украинада ҳарбий миссияси очилиши мумкин

 

 

Ушбу миссия EU Military Advisory and Training Mission Ukraine (EUATM–ЕИнинг Украинадаги ҳарбий-консультатив ва ўқув миссияси) деб аталади. “Welt” нинг таъкидлашича, бу Қримдаги вазият ва Украина чегаралари яқинида Россия ҳарбий фаоллигини ошираётган шароитда “Украина билан бирдамликнинг белгиси” бўлади. Нашрга келиб тушган ҳужжатда Киевнинг ҳарбий қудратини оширадиган бошқа усуллар ҳам келтирилган. Хусусан, 2014 йилдан буён фаолият юритаётган Украина фуқаро хавфсизлиги секторини ислоҳ қилиш бўйича Европа Иттифоқи маслаҳат миссиясини кенгайтириш таклиф қилинган.

 

Шунингдек, ҳарбий-ўқув миссиясини ташкил қилишни Украина мудофаа ҳамда ташқи ишлар вазирлари 2021 йил июлида Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелдан “махфий мактуб” орқали илтимос қилган.

 

Бундан аввал РФда Украина фойдасига жосуслик қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани  ҳамда Владимир Зеленский Жозеф Байден билан учрашгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.