Бухорода туркий халқларга мансуб қабр аниқланди
Анча вақтдан буён Бухорода тадқиқот олиб бораётган Туркиянинг Гази университети профессори доктор Нежати Демир Бухородан афсонавий турк хоқони Алп Эр Тўнга қабрини топганини айтди.

Доктор ўз кашфиёти ҳақида Twitter' саҳифасида эълон қилган. Бу ҳақда Туркиянинг “Huriyyat ” газетаси хабар бермоқда.
“Турк дунёсини қутлайман. Туркийларнинг умумий бобокалони Алп Эр Тўнга қабри мен томонимдан Бухородан топилди”, — деб таъкидлаган профессор.
Лекин доктор Нежати Демир Алп Эр Тўнга дафн қилинган жой ҳақида батафсил маълумот бермаган.
“Қадимги араб ва форс манбаларида Алп Эр Тўнга мақбараси Бухорода эканлиги айтилган. Мени вилоят тарихчилари ва тадқиқотчилари ҳам қўллаб-қувватлашди. Тафсилотларни яқин кунларда баҳам кўраман”, — деган доктор Нежати Демир.
Аввалроқ ноёб тарихий буюмлар Ўзбекистонга қайтарилгани ҳамда Бухородаги масжид шифтидан ноёб битиклар ва Қуръоннинг 200 йил илгари ёзилган қўлёзмаси топилгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







