Жаҳон

Эрон-Озарбайжон чегарасида хорижий давлат кучлари борми? Озарбайжон ТИВ жавоб берди

Озарбайжон Эрон билан чегарада учинчи давлат кучлари мавжуд эканлиги тўғрисидаги баёнотларни ҳақиқатга асосланмаган маълумот, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Эрон-Озарбайжон чегарасида хорижий давлат кучлари борми? Озарбайжон ТИВ жавоб берди

 

 

“Биз Озарбайжон — Эрон чегарасида учинчи давлат кучлари мавжудлиги ҳамда бу кучнинг иғвогарона ҳаракатлар содир этаётгани ҳақидаги хабарларни  ҳақиқатга мос эмас, деб ҳисоблаймиз. Чунки бу каби баёнотлар ҳеч қандай асосга эга эмас”, – деган ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лейла Абдуллаева. Бундан аввал Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиён Озарбайжон ҳудудига Исроил ҳарбийлари кириши мумкинлигини айтганди. ТИВ юқоридаги баёноти орқали Абдуллоҳиённинг сўзларига жавоб қайтарди.

 

Лейла Абдуллаева Озарбайжондаги сиёсий жараёнларга ҳеч қандай ташқи кучлар таъсир қилмаслиги ҳамда Боку ҳар доим миллий манфаатларига таяниб ташқи сиёсат юритганини таъкидлади. “Қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар ўрнатиш ташқи сиёсатимизнинг асосий йўналишларидан бири. Бу йўналишда биз босқичма-босқич ишлар олиб боряпмиз”, – деган Абдуллаева.

 

Эрон бир неча кундан буён Озарбайжон билан чегара яқинида ҳарбий машғулотлар олиб бормоқда. Боку бунга жавобан Туркия билан 5-8 октябрь кунлари Нахичеван (Эрон чегараси)да машғулотлар ўтказади.

 

Бундан аввал Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғга халқаро энергетика компанияларини таклиф қилганди. Шунингдек, Озарбайжон Арманистон билан муносабатлар яхшиланишининг асосий шартини айтганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон-Озарбайжон чегарасида хорижий давлат кучлари борми? Озарбайжон ТИВ жавоб берди | Zamon.uz