Ўзбекистон

Ҳафта давомида салқин об-ҳаво кузатилади

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 17-22 даража илиқ бўлган қуёшли ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ҳафта давомида салқин об-ҳаво кузатилади

 

 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага аксарият вилоятларда текис ҳарорат фонида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга Кавказдан яна совуқ ва кучсиз ҳаво массалари кириб келади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

 

6 октябр (сешанба) куни ушбу ҳаво массаси республиканинг марказий ва шарқий туманларига таъсир этади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳаво массалари Фарғона водийсига ўтиши даврида ёмғирлар жадаллиги кучаяди, ушбу ҳудудда бироз ёмғир ёғиб ўтади.

 

5-6 октябрда шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 13-15 даража илиққача пасаяди.

 

Чоршанба куни ёмғир ёғади, ҳудудларнинг катта қисмида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳарорат яна 17-20 даража илиққача кўтарилади. Ёмғир ёғиш эҳтимоли фақат Фарғона водийсида ва фақат эрталаб сақланиб туради.

 

Қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво узоқ давом этмайди. 8 октябрь пайшанба куни республика ҳудудига Каспий денгизининг жанубий қирғоғидан яна нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати яна 13-15 даража илиққача пасаяди.

 

Айрим кунларда ҳароратнинг кўтарилишига қарамай, бу ҳафта ўртача ҳарорат ушбу давр меъёридан 5-7 даражага пастроқ бўлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ҳафта давомида салқин об-ҳаво кузатилади | Zamon.uz