Қандай товарлар 2024 йилнинг 1 январигача божхона божидан озод қилинади?
2021 йилнинг 1 октябридан 2024 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда мамлакатимизга олиб кириладиган қайси товарлар божхона божидан озод қилиниши маълум қилинди.

Белгиланган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ҳамда махсус асбоб-ускуна ва жиҳозлар, тақиқланмаган ўйин автоматлари, видеоўйинлар ва боулинг учун автоматик ускуналар, шулар жумласидан.
Шунингдек, белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари ҳам 2024 йилнинг 1 январигача божхона божидан озод қилинади.
Аввалроқ 1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгариши, 1 августдан божхона режими талаблари осонлаштирилиши ҳамда Ўзбекистонда 6 та божхона пости тугатилиши ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







