«Барселона»нинг бошқа клублардан қанча қарзи борлиги маълум бўлди
«Барселона» яқин йиллар ичида амалга оширган трансферларнинг суммасини маълум фоизини тўламагани эълон қилинди.

Бу ҳақда «Marca» хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, клуб 2023/24 йилги мавсумга қадар бошқа клубларга 115 миллион евро тўлаши керак.
Шулардан 39 миллиони Миралем Пьяничнинг, 32 миллиони Френки де Йонгнинг, 16 миллиони Сержиньо Дестнинг ва 13 миллиони Филиппе Коутиньонинг трансферига тегишлидир.
Аввалроқ, UEFА Суперлига иши бўйича “Реал”, “Барселона” ва “Ювентус”га қарши даъволарни рад этгани ҳамда «Барселона»нинг ёзги трансфер ойнасида тугатолмай қолган шартномаси бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Муножат Валиева







