Ўзбекистон

Ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги тараннум этилди

Самарали музокаралардан сўнг, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи шарафига расмий қабул маросими ўтказилди.

Ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги тараннум этилди

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди. Тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган туркман миллатига мансуб юртдошларимиз  - меҳнат фахрийлари, фан ва маданият намояндалари, ижодкорлар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакиллари ҳам иштирок этди. Улар Ўзбекистонни ривожлантириш, биродар халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда, юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган. 

Давлат раҳбарлари улар билан биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.

Миллий куй-қўшиқларда ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги тараннум этилди.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтгани  ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишгани  ҳақида хабар берган эдик.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги тараннум этилди | Zamon.uz